НЕКОТОРЫЕ ВОПРОСЫ ДОВЕРИТЕЛЬНОГО УПРАВЛЕНИЯ ИМУЩЕСТВОМ ГРАЖДАНИНА, ПРИЗНАННОГО БЕЗВЕСТНО ОТСУТСТВУЮЩИМ
Abstract
Мазкур мақолада бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини ишончли бошқариш институтининг фуқаролик-ҳуқуқий табиати ва амалга ошириш механизмлари тадқиқ этилган. Бедарак йўқолган шахснинг ҳуқуқ лаёқати сақланиб қолиши шароитида унинг мол-мулкини сақлаш, оқилона бошқариш ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий аҳамияти ёритилган. Ишончли бошқарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, унинг фидуциар мақоми, мол-мулкни бошқариш устидан назорат механизмлари, шунингдек, бедарак шахснинг оила аъзолари, қарамоғидаги шахслар, кредиторлар ва контрагентлар манфаатларини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Германия, Франция, Россия, Украина ва Молдова қонунчилиги билан қиёсий таҳлил ўтказилиб, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, ишончли бошқарувчининг мол-мулкни сақлаш, унинг қийматини пасайтирмаслик ва манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ўртасида оқилона мувозанатни таъминлашга оид мажбуриятларини аниқлаштириш зарурлиги асосланган.