ФЬЮЧЕРС ШАРТНОМАЛАРНИНГ ТУШУНЧАСИ ВА МАЗМУНИ
Abstract
Мазкур мақолада фьючерс шартномасининг тушунчаси, мазмуни ва унинг ўзига хос ҳуқуқий белгилари таҳлил қилинади. Фьючерс шартномасининг стандартлаштирилган биржа контракти сифатидаги хусусиятлари, унинг етказиб бериш ва ҳисоб-китобли турлари, позицияни қарама-қарши битим орқали ёпиш механизми ёритилади. Фьючерс муносабатларида депозит ва вариацион маржанинг аҳамияти, шунингдек, нарх рискларини хеджирлашда ушбу шартномадан фойдаланиш хусусиятлари кўриб чиқилади. Алоҳида эътибор фьючерсни қимматли қоғоз сифатида квалификация қилиш масаласига қаратилиб, унинг эмиссиявий қимматли қоғозларга хос белгиларга мувофиқлиги таҳлил қилинади. Таҳлил натижасида фьючерсни қимматли қоғоз сифатида эмас, балки муайян базавий активга боғланган, биржа савдоси доирасида тузиладиган ва тарафлар ўртасида ўзаро мажбуриятларни вужудга келтирадиган мустақил шартномавий молиявий инструмент сифатида баҳолаш таклиф этилади.