ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ЁРДАМИДА ЯРАТИЛГАН АСАРЛАР ВА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ
Keywords:
Калит сўзлар: сунъий интеллект, генератив сунъий интеллект, муаллифлик ҳуқуқи, AI ёрдамида яратилган асар, AI-assisted work, AI-generated material, инсон ижодкорлиги, ижодий ҳисса, муаллиф, prompt, интеллектуал мулк, copyright, Марказий Осиё.Abstract
Мақолада сунъий интеллект ёрдамида яратилган асарларнинг муаллифлик-ҳуқуқий мақоми ва бундай асарларга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини белгилаш мезонлари таҳлил қилинган. Тадқиқотда генератив сунъий интеллект технологияларининг ривожланиши натижасида анъанавий «инсон – муаллиф – асар» модели олдида юзага келаётган ҳуқуқий муаммолар, хусусан, AIнинг муаллиф ёки ҳаммуаллиф сифатида эътироф этилиши, инсоннинг ижодий ҳиссасини аниқлаш ва AI иштирокида яратилган натижаларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилган. Марказий Осиё давлатларининг амалдаги қонунчилиги, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда муаллиф тушунчасининг инсон билан боғланганлиги таҳлил этилган. Шунингдек, Қозоғистоннинг 2025 йилдаги «Сунъий интеллект тўғрисида»ги Қонунида белгиланган ёндашув алоҳида ўрганилган. Мақолада инсоннинг ижодий ҳиссасини баҳолаш учун концептуал ҳисса, ифодавий ҳисса ҳамда танлаш, таҳрирлаш ва жойлаштиришдан иборат уч босқичли тест таклиф этилган. Тадқиқот натижасида AIни мустақил муаллиф ёки муаллифлик ҳуқуқи субъекти сифатида тан олишдан кўра, инсоннинг асарнинг якуний ижодий ифодасига қўшган ҳиссасини асосий ҳуқуқий мезон сифатида белгилаш мақбул эканлиги асосланган. Марказий Осиё учун эса мавжуд инсон-муаллиф моделини сунъий интеллект технологиялари шароитига функционал мослаштириш таклиф этилган.