ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Authors

  • Файзиев Сирожиддин Бўриевич Қашқадарё вилояти прокурори биринчи ўринбосари

Keywords:

Калит сўзлар: фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик, юридик жавобгарлик, ҳуқуқбузарлик, давлат мажбурлови, мулкий жавобгарлик, компенсация, бузилган ҳуқуқни тиклаш, диспозитивлик, зарар, ҳуқуққа хилофлик, айб, жавобгарлик функциялари.

Abstract

Мазкур мақолада фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг тушунчаси, ҳуқуқий моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган. Фуқаролик ҳуқуқи доктринасида мазкур институтга нисбатан шаклланган асосий илмий ёндашувлар ўрганилиб, уларнинг умумий ва фарқли жиҳатлари очиб берилган ҳамда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик тушунчасига муаллифлик таърифи таклиф этилган. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг мулкий, компенсациявий-тикловчи ва диспозитив хусусиятлари, шунингдек унинг юридик жавобгарликнинг бошқа турларидан фарқ қилувчи жиҳатлари ёритилган. Шу билан бирга, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг компенсациявий-тикловчи, рағбатлантирувчи, огоҳлантирувчи-тарбиявий ва жазоловчи функциялари таҳлил қилиниб, ушбу функцияларнинг бузилган ҳуқуқни тиклаш ва етказилган зарарни қоплашга қаратилган умумий мақсади асослантирилган. Шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг юзага келиши учун зарур бўлган ҳуқуққа хилофлик, зарар ва айб каби умумий шартларнинг ҳуқуқий мазмуни очиб берилган.

 

Downloads

Published

2026-09-07