ЖИЗНЬ ПОСВЯЩЕНА МУЗЫКЕ (ПОСВЯЩАЕТСЯ 90-ЛЕТИЮ СО ДНЯ РОЖДЕНИЯ ДИРИЖЕРА КУВОНЧА УСМАНОВА)
Main Article Content
Abstract
Статья посвящена великому творчеству дирижера Кувонча Усманова, внесшего большой вклад в развитие искусства симфонического оркестрового дирижирования в Узбекистане, и раскрывает многолетнюю творческую, педагогическую, пропагандистскую работу артиста, достижения, образование. и подготовка молодого поколения дирижеров, место и положение, которое он занимал в развитии дирижерской школы Узбекистана. В преддверии 90-летия свадьбы Кувонча Усманова будут освещены мероприятия, проводимые в ведущем музыкальном заведении нашей столицы – Государственной консерватории Узбекистана.
Article Details
References
Государственная консерватория Узбекистана
магистр кафедры «История и критика музыки»,
музыковед Рахимбоева Гузал
Научный руководитель - с.ф.д. Г. А. Турсунова
Аннотация
Статья посвящена великому творчеству дирижера Кувонча Усманова, внесшего большой вклад в развитие искусства симфонического оркестрового дирижирования в Узбекистане, и раскрывает многолетнюю творческую, педагогическую, пропагандистскую работу артиста, достижения, образование. и подготовка молодого поколения дирижеров, место и положение, которое он занимал в развитии дирижерской школы Узбекистана. В преддверии 90-летия свадьбы Кувонча Усманова будут освещены мероприятия, проводимые в ведущем музыкальном заведении нашей столицы – Государственной консерватории Узбекистана.
Ключевые слова: искусство Узбекистана, дирижер, Кувонч Усманов, симфоническая музыка, ученик, национальная школа композиторов, представители династии.
A LIFE DEDICATED TO MUSIC
(DEDICATED TO THE 90TH ANNIVERSARY OF THE BIRTH OF CONDUCTOR KUVONCH USMONOV)
Master of the Department of “History and Criticism of Music” of the Uzbekistan State Conservatory,
musicologist Rakhimbaeva Guzal
Scientific leader - Doctor of Philosophy G.A. Tursunova
Annotatsion
The article is devoted to the fruitful work of conductor Kuvonch Usmanov, who has made a significant contribution to the development of the art of conducting a symphony orchestra in Uzbekistan, and reveals the artist's many years of creative, pedagogical, propaganda work, achievements, education of young generations of conductors, and position he occupies in the development of Uzbekistan conducting school. On the ever of the 90th anniversary of K.Usmanov, the events of the State Conservatory of Uzbekistan - will be covered.
Key words: Uzbek Art, Conductor, Kuvonch Usmanov, Symphonic Music, Disciple, National School of composition, representatives of the dynasty.
“ МУСИҚАГА БАХШИДА УМР
(ДИРИЖЁР ҚУВОНЧ УСМОНОВ ТАВАЛЛУДИНИНГ 90- ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАБ)”
Ўзбекистон давлат консерваторияси
“Мусиқа тарихи ва танқиди”кафедраси магистри,
мусиқашунос Рахимбоева Гўзал
илм.раҳбар- с.ф.д. Г.А.Турсунова
Аннотация
Мақола Ўзбекистонда симфоник оркестр дирижёрлиги санъатини ривожигa катта ҳисса қўшган дирижёр Қувонч Усмоновнинг серқирра фаолияти бағишланган бўлиб, санъаткорнинг кўп йиллик ижодий, педагогик, тарғиботчилик ишлари, қўлга киритган ютуқлари, ёш авлод дирижёрларнинг таълим - тарбияси, буткул Ўзбекистон дирижёрлик мактаби ривожида эгаллаган ўрни ва мавқеи очиб берилади. Қувонч Усмоновни 90-йиллик туйини нишонлаш арафасида пойтахтимизнинг етакчи мусиқа даргоҳи – Ўзбекистон давлат консерваторяисида ўтказилган тадбирлари ёритилади.
Калитли сўзлар: Ўзбекистон санъати, дирижёр, Қувонч Усмонов, симфоник мусиқа, шогирдар, миллий композиторлик мактаби, сулола вакиллари.
Annotatsion
The article is devoted to the fruitful work of conductor Kuvonch Usmanov, who has made a significant contribution to the development of the art of conducting a symphony orchestra in Uzbekistan, and reveals the artist's many years of creative, pedagogical, propaganda work, achievements, education of young generations of conductors, and position he occupies in the development of Uzbekistan conducting school. On the ever of the 90th anniversary of K.Usmanov, the events of the State Conservatory of Uzbekistan - will be covered.
Key words: Uzbek Art, Conductor, Kuvonch Usmanov, Symphonic Music, Disciple, National School of composition, representatives of the dynasty.
Ўзбекистонга Европа мусиқа жанрларининг кириб келиши ХХ асрга тўғри келиб янги ижод турларини ўзлаштириш, малакали миллий кадрларни вояга етказиш, бунинг пировардида композиторлик, ижрочилик ва дирижёрлик фаолият турлари жадал ривож топиши билан белгиланади. Айнан ушбу санъат соҳаларида мутаҳасиссларни етиштириш ва тарбиялаш асосида катта ҳажмли симфоник ва мусиқий жанрлар - увертюра, кантата, оратория, симфония, опера ва балет, оперетта, мусиқали драма сингари жанрларни халқимиз эътиборига ҳавола қилиш имкони яратилди. Бу борада асарларни яратувчи композиторлар, уларни ўз ижро маҳорати билан томошабинларга ҳавола қилувчи ижодкорлар-созанда ва хонандалар, шунингдек , симфоник оркестр каби катта мусиқий жамоани бошқариб турувчи дирижёрларнинг ўрни алоҳида ўрин эгаллайди. Саҳнавий мусиқий-асарларни ижро қилишда ҳам саҳналаштирувчи режиссер билан бир қаторда бошқарув каби катта маъсулиятни ўз зиммасига олган инсон дирижёрдир.
Маълумки, оркестр каби ичига ҳилма-ҳил чолғулар гуруҳини бошқарган дирижёрлар, турли жанрдарда ўзининг ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турадилар (опера, симфоник ,ҳалқ ва харбий оркестр хор жамоаси дирижёрлари ва б).
Ўзбекистонда симфоник оркестр дирижёрлиги санъатини ривожига бу соҳада кўп йиллик самарали ижодий ва педагогик фаолиятини олиб борган дирижёр - Суннат (Қувонч) Мансурович Усмоновдир. Агар ҳаёт бўлганида Ўзбекистон ССР хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, “Устоз” мукофоти совриндори, “Россия ижрочилик санъати” ҳайрия жамиятининг гранд соҳиби (2006-2007) Қувонч Усмонов бу йил 90 йиллик тўйини нишонлаган бўларди. Устоз санъаткорни хотирлаб мақоламиз доирасида унинг ижоди ва қилган ҳизматларида тўхтаб ўтмоқчимиз.
Мамлакатимизда дирижёрлик мактаби шаклланиб ривож топишида Қувонч Усмоновнинг номи алоҳида ўрин тутади. Зеро, унинг ижодий фаолияти ўтган аср иккинчи ярмига, яъни республикада европа жанрларининг шаклланиши ва миллий композиторлик мактаби оёққа турган даврга тўғри келди.
Қувонч Усмонов 1934-йил 29-августда Тошкент шаҳрида таваллуд топиб мусиқа соҳасига ёшлигидан алоҳида меҳр қўйган. Дастлаб Тошкент пиёдалар билим юрти қошидаги мусиқа мактабида, кейинчалик 1950-йилларда В.А.Успенский номидаги Республика ўрта махсус мусиқа мактабида таҳсил олади. Қ.Усмонов мактабни дамли чолғулар бўлимида тугатиб, Тошкент давлат консерваториясининг пуфлама ва зарбли чолғулар бўлимида, труба чолғуси бўйича таълимини давом эттиради. 1955-йилдан бошлаб эса профессор Мухтор Ашрафий раҳбарлигидаги опера-симфоник дирижёрлиги йўналишида ўқишини давом эттирди.
Мусиқий Олигоҳда ўтказган талабалик йиллариданоқ меҳнат фаолиятини бошлайди ва пойтахтимизнинг нуфузли театр жамоаларидан бири - Хамза Академик театрида дирижёр ва мусиқа бўлим бошлиғи сифатида фаолиятини олиб боради. Ёш дирижёр бўлишига қарамай унинг бошчилигида “Хуррият”, (Г.Собитов мусиқаси), “Юлий сезар” (А.Берлин мусиқаси), “Фурқат” (Икром акбаров мусиқаси), “Бой ила хизматчи” (янги тахрири, М.Бурхонов мусиқаси) каби спектаклларни саҳанлаштирилди.
-йил Тошкент давлат консерваториясини муваффақиятли якунлаб, шу йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистон давлат филармонияси симфоник оркестрига дирижёр сифатида таклиф қилинди ва мазкур жамоа билан юздан ортиқ концертларда фаол иштирок этади.
Икки йилдан сўнг (1962 й) Қ. Усмонов Муқимий драма ва комедия театрига бош дирижёри қилиб тайинланди. Бу даврда П.И.Чайковский номли Москва консерваториясида таниқли дирижёр Игорь Борисович Маркевичда бир йиллик малака ошириш курсларида таълим олади. Тажрибали ва истеъдодли дирижёрнинг дарслари, маҳорат сир-асрорларини эгаллашда санъаткорда катта таассурот қолдиради. Имкониятни бой бермай у шу вақт жаҳонга танилган дарға дирижёрлари- Геберт Фон Караян ва Кирилл Кондрашинларнинг маҳорат дарсларида ҳам қатнашади. Шу қисқа бўлсада фурсат ичида олган билимлари ёш дирижёрнинг фаолиятида муҳим пойдевор бўлди десак муболаға бўлмайди.
-1976-йилга қадар Қ. Усмонов Ўзбекистон давлат оркестри дирижёри сифатида ўз фаолиятини олиб боради. Унинг дирижёрлиги билан Тошкентда илк бор жаҳон ва миллий композиторлик намуналарининг дурдона асарлари ижро қилинди. П.И.Чайковскийнинг №5 ва №6 симфонияси (Тошкентда биринчи ижро этилган), “Манфред”, “Ромео ва Джульетта ”, “Франческо да Римини”, Фортепиано ва оркестр учун концерт), В.А.Мотцартнинг № 39,40 ва “Прага” симфониялари, И. Брамснинг барча симфонияларини келтириш мумкин.
Дирижёрлик фаолиятининг яна бир муҳим томони Қ. Усмонов Ўзбек симфоник асарларининг биринчи дирижёр-талқинчиси сифатида ҳам танилди ( М.Тожиевнинг №2 симфонияси, “Шоир севгиси” симфоник поэмаси, М.Маҳмудовнинг №3 симфонияси, “Муҳаммас ва Уфор”, “Симфоник эскизлар”и, Б.Зейдманнинг Оркестр учун №2 концерти, “М.Ашрафий хотирасига” симфоник поэмаси каби асарлар шулар жумласидан)
Қ.Усмонов дирижёрлигида таниқли созандалар, хусусан, Татьяна Николаева (Москва консерваторияси), Рудолф Керер, Наум Штаркман, Наталья Шаховская, Наталья Гутман, Олег Коган, немис пианисти Александр Бонке ва бошқалар ижро қилганлар.
Оркестрдаги жонбозлиги ва ёрқин фаолияти учун 1969-йилда санъаткор “Ўзбекистон ССР хизмат кўрсатган артист” унвони билан тақдирланди. Бу мукофот санъаткорнинг давлатимиз томонидан серқирра ва катта тарғиботчилик фаолиятига берилган муносиб баҳо бўлди.
Концерт ижрочилик фаолиятидан ташқар Қ. Усмонов 1964-йилдан бошлаб то 2014-йилга қадар, яъни , сарҳисоб ярим аср давомида Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясининг (бугунда Ўзбекистон давлат консерваторияси)да самарали педагогик фаолият олиб борди. Дастлаб устози М.Ашрафий синфида ассистент, унинг вафотидан сўнг эса (1976-йилдан бошлаб) устоз синфи талабаларини бошқариб келади.
-йили бу соҳада етиштирган талабалар ва касбий натижалар учун Қ.Усмоновга Консерваториянинг профессор унвони берилди. Шуни қайд этиш лозимки, кўп йиллик самарали педагогик фаолияти давомида дирижёр синфида 20 дан ортиқ симфоник дирижёрларни тарбияланди. Дирижёр талабалар билан ишлаш жараёнида касбий билимлар ва ижрочилик сир-асрорлари , шунингдек, талабанинг индивидуал ўзлигидан келиб чиққан ҳолда дирижёрлик техникасини оширишига алоҳида эътибор қаратади. Шогирдларига зарур маслаҳатларни бериб, мусиқа билан ҳамоҳанг яшашлари ва ҳар бир дирижёрнинг “олтин қоидаси” энг аввало кўп тинглаши зарурлигини уқтирган эди. Бугунда дирижёрнинг кўплаб шогирдари Ўзбекистон мусиқа маданиятида кўзга кўринган санъаткорлар бўлиб етилдилар. Шулар орасида: Владимир Неймер, Элдар Азимов, Фазлиддин Якубджанов, Анвар Эргашев, Форуқ Садиков, Ботир Расулов, Виктор Медулянов номларини келтириб ўтишимиз мумкин.
Қ. Усмонов 1976-2012-йиллар мобайнида талабалар симфоник оркестрига ҳам раҳбарлик қилади. Ёшлар ижросида жаҳон мусиқа маданиятининг дурдона асарлари ҳамда Ўзбекистон композиторларининг оркестр учун яратган мусиқа намуналари илк бор талқин этилди. Шулар қаторида Л.В.Бетховеннинг №1, №3, №54, №6, №8 симфониялари, Г.Берлиознинг “Фантастик симфонияси”, А.Дворжакнинг “Янги оламдан” номли симфонияси, П.И.Чайковскийнинг №5 ва №6 симфониялари, С.Рахманиновнинг №2 ва №3 симфониялари, Д.Шостаковичнинг №5 симфонияси, Бизе-Шедриннинг “Кармен-сюита”си, Ф.М.Янов-Яновскийнинг “Аккомпониатр” асари ва бошқалар. Қ.Усмонов раҳбарлиги остида оркестр жамоаси мамлакатимиз ва гастрол сафарлари билан эътиборга тушди (Новосибирск ш.(Россия) Алма-ата ш.(Қозоғистон). Ёшлар оркестри бутуниттифоқ ёшлар симфоник оркестрининг фестивалида 1-ўрин мукофоти совриндори деб топилгани, кўплаб қардош республикалар ичида мазкур жамоани касбийлик борасида эгаллаган юксак натижалари намоиш этди. Қ.Усмонов дирижёр сифатида Бутун Иттифоқ Республикаларида ўтказилган Ўзбекистон маданият кунларида миллий композиторик мактабимизнинг қўлга киритган ютуқлари, жумладан, оркестр учун ёзилган янги асарларини кенг тарғиб қилишда ўз хиссасини қўшди (Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон республикаларидаги гастрол сафарлари шулар жумласидан).
Педагогик фаолиятидан ташқари Қ.Усмонов консерваториянинг ташкилий ишлари, хусусан, ўқув ишларида ҳам фаоллигини намоён қилди. 1976-йилдан то 1985-йилга қадар санъаткор Тошкент давлат консерваториясининг ўқув ишлари бўйича Проректори вазифасини мувоффақиятли бажариб келди. Катта касбий жамоа билан ишлашда дирижёрлик касбига яқин бўлган муҳим томонлар асқотади. Бу талабалар ва барча профессор ўқитувчилардан тинглаш ва уларга тўғри маслаҳат ва йўл йўриқ беришида кўринган. 1989-йили дирижёр профессор ва шу йили Бутун иттифоқ мусиқа жамиятининг маркази вакили сифатида уюшмага қабул қилинди. Кўп йиллар давомида Бутуниттифоқ халқаро дирижёрлар танловининг ҳаят аъзоси сифатида таклиф қилинган. 2002-йил таълим тизимида қилган меҳнатлари учун “ Устоз” унвони билан тақдирланди.
Умрининг сўнгги йилларига қадар Қ.Усмонов консерваториянинг опера тайёрлови кафедраси профессори, талабалар симфоник оркестри раҳбари, опера-симфоник дирижёрлиги бўйича синф раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириб келди. Санъаткор 2017-йил 30-май санасида оламдан кўз юмди.
Ўзбекистон давлат консерваторияси бу йил мамлакатимиз дирижёрлик мактабига катта ҳисса қўшган Қувонч Усмоновнинг 90-йиллик юбилей санасини кенг нишонланлаш мақсадида жорий йилнинг 22-ноябр куни бир қатор тантанали тадбирларни уюштирди. Хусусан, Олигоҳнинг конференция залида дирижёрнинг ёрқин хотирасига бағишлаб давра суҳбати ўтказилди. Унда дирижёрнинг ҳамкасблари, шогирдлари, яқинлари, республикамиз маданий хаётида танилган санъат арбоблари сўзга чиқдилар. Эслатиб ўтиш лозимки, бугунда Қ. Усмонов авлоди мусиқа санъатида ёрқин сулолавийликни ташкил этади. Дирижёрнинг икки нафар қизлари-Н.С. Усмонова ва Г. С. Гафурова етакчи мусиқашунослар, неваралари эса, мамлакатимиз ва Халқаро майдонда танилган истеъдодли созандалар – Тамила Салимджанова (фортепиано), Оскар Салимджанов (скрипка)лар. Суҳбат давомида Қ.Усмоновнинг кўп йиллик фаолияти, таълим соҳасида ва дирижёрлик йўналишида эришган ютуқлари ҳақида фикр-мулоҳазалар ва хотиралар тингланди.
Давра суҳбатининг давоми тантанали мусиқий кечага уланиб кетди. Ўзбекистон давлат консерваториясининг катта залида “У мусиқа учун яшади” номи остида Қувонч Усмоновга бағишланган концерт бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон консерваторияси қошидаги мусиқали театр студиясининг симфоник оркестр жамоаси, мамлакатимизда таниқли дирижёрлари-Қорақалпоғистон халқ артисти Аида Абдуллаева ва консерваториянинг оркестр дирижёрлиги кафедраси доценти Абдувахоб Саҳиевлар бошчилигида Қувонч Усмонов дирижёрлик репертуаридан ўрин эгаллаган рус ва ўзбек композиторлик ижодига мансуб асарлар ушбу кечага келишган меҳмонларга ҳавола қилинди. Тадбирда Пётр Илич Чайковскийнинг №5 симфониясининг 2-қисим симфоник оркестр томонидан Абдувахоб Саҳиев дирижёрлигида ҳавола этилди. Сўнгги асар яна бир буюк рус композитори -Сергей Васильевич Рахманиновнинг №2 симфония”сининг 2-қисм, дирижёр профессор Аида Абдуллаева томонидан талқин этилди. Дастурда шунингдек Рахманиновнинг “Алеко” операсидан “Интродукция”, “Қария лўли ҳикояси”, “Земфира ва ёш лўли дуэтиноси”, “Алеко каватиноси” Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Нормумин Султанов (ёш лўли образида) ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Гулшан Азизова – Земфира, Руслан Гафаров – Алеко, Кирилл Борчанинов – Қари лўли образларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Кечанинг сўнггида янграган мусиқий асар Қ.Усмоновнинг устози Мухтор Ашрафий қаламига мансуб бўлган “Сўзсиз қўшиқ” бўлиб, рамзий маънода устоз-шогирд йўли сифатида дирижёр Абдуваҳоб Саҳиев бошчилигида меҳмонларга тақдим этилди.
Машҳур дирижёр ва педагог Қ.Усмоновнинг хотирасини ёд этиб кеча давомида саҳнада Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, профессор, “Сўғдиёна” давлат халқ чолғу асбоблари камер оркестри бадиий раҳбари ва бош дирижёри Феруза Абдураҳимова ва Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, “Туркистон” камер оркестри бош дирижёри ва бадиий раҳбари Элдар Азимовлар сўзга чиқиб, дирижёр ҳақидаги ёрқин хотиралари сўзга олдилар. Мусиқий кечада қатнашган томошабинлар, мусиқа санъати ихлосмандлари ва мусиқачилар дирижёр қиёфасини хотирлаш баробарида унинг ижодий фаолиятига доир архив видео ёзувлар ҳам намойиш этилди.
Қ.Усмоновнинг 90 йиллик юбилей санасини нишонлаш борасида ўтказилган конференция ва мусиқий концерт дастури ижодкор фаолияти ва шахсига ҳозирги мусиқа санъати олами вакиллари томонидан юксак ҳурмат ва эҳтироми бўлди. Катта авлод санъаткорлар ҳизматларини қадрлаш, уларга муносиб ҳурмат кўрсатиш йўлида шундай тадбирлар ёшларга ибрат мактаби бўлиши, келажак авлодлар тарбиясида муҳим рол ўйнаши шубҳасиздир. Бундай тадбирлар келажакда ҳам давом эттирилади деган умиддамиз.
Дирижёрнинг умр йўли ва санъат борасида қилган меҳнатлари Ўзбекистон маданияти ривожида муҳим аҳамият касб этиши бугунда унинг шогирдлари ва авлоди фаолияти мисиолида муносиб давом эттирилиб келинмоқда ва халқимиз қалбида абадий сақланиб қолади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Кондрашин.К. О дирижерском искусстве . Л., 1970.
Усманов К. Выдающийся деятель музыкальной культуры // Muxtor Ashrafiy va XX asr – T., 2012
Azimov K. O‘zbekiston dirijorlari. – Toshkent, 2001